Жаҳон | 07:30 / 31.01.2018
6611
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия бош вазири Хитойга сафарини бошлади

Фото: telegraph.co.uk

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Хитойнинг Хубэй вилоятидаги Ухань шаҳрига етиб келиб, Хитойга расмий ташрифини бошлади. Бу ҳақда 31 январда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.

Мэй Хитойга уч кунлик ташрифи давомида Хитой раҳбариятининг бир қатор вакиллари билан учрашишни режалаштирган. Ушбу ташрифдан асосий мақсад эса икки томонлама савдони фаоллаштириш ва оптималлаштириш масалалари бўйича музокаралар ўтказишдан иборат.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид