Жаҳон | 20:20 / 04.02.2018
47615
1 дақиқада ўқилади

Қонун устуворлиги рейтинги эълон қилинди, унда Ўзбекистон ҳам бор

Фото: screenshot

World Justice Project халқаро ташкилоти қонун устуворлиги жаҳон рейтингини эълон қилди. Унда 113 мамлакат номи келтирилган бўлиб, Ўзбекистон 91-ўринда қайд этилган, бу ўтган йилга қараганда 2 поғона юқори кўрсаткичдир.

Қонун устуворлиги рейтинги йилда бир марта тузилади. Бу йилги рейтингда Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Нидерландия каби мамлакатлар етакчилик қилмоқда. АҚШ 19-ўринда келган. Энг охирги ўринда Венесуэла қайд этилган.

Қозоғистон 113 мамлакат ичидан 64-ўринни, Қирғизистон 82-ўринни, Афғонистон эса 111-ўринни эгаллаган. Рейтингда Тожикистон ва Туркманистон йўқ. 

WJP қонун устуворлиги рейтинги саккиз кўрсаткич асосида тузилади: ҳукумат институтлари ваколатларини чеклаш, коррупция даражаси, давлатнинг очиқлиги, қонун устуворлиги ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳуқуқ тартиботи, фуқаролик суди ва жиноий суддаги адолат кўрсаткичлари. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид