Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда АҚШ ва Европа махсус хизматларига ишлаган жосусга ҳукм чиқарилди
Эрондаги суд Америка ва Европа разведка хизматларига ишлашда гумонланаётган жосусга ҳукм чиқарди. У олти йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар қилмоқда Mehr агентлиги Теҳрон прокурори Аббос Жаъфарий Давлатободийга таянган ҳолда.
"Америка разведкаси агентлари билан АҚШ ҳамда Европа мамлакатига Эрон ядровий масалалари бўйича маълумотни бериш учун ўн марта учрашган жосус олти йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг жосуслик фаолияти доирасида олган барча пуллари мусодара қилинади", - дея Давлатободийнинг сўзларини келтиради агентлик.
IRNA агентлиги маълумотига кўра, жосус иқтисодий санкцияларга алоқадор бўлган турли ҳужжатларни ҳам берган.
Мавзуга оид
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026