Жаҳон | 17:16 / 05.02.2018
6473
1 дақиқада ўқилади

Францияда ҳайдовчиларга тўхтаб турган машинада телефондан фойдаланиш тақиқланади

Фото: Depositphotos

Франция ҳукумати ҳайдовчиларга тўхтаб турган машинада мобиль телефондан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Тақиқ машина йўл четида тўхтаб турганида ёки авариявий чироқлари ёнган ҳолда турган вазиятларга ҳам тегишли бўлади.

Францияда энди ҳайдовчилар мобиль телефондан исталган вақтда фойдаланганлик учун жаримага тортилиши мумкин. Бунда машина махсус автотураргоҳлар ва хусусий йўлларда тургани истиснога айланади.

Агарда ҳайдовчи бу қоидаларни бузадиган бўлса, у 135 евролик жаримага тортилади ҳамда ҳайдовчилик лицензиясига уч йилга уч жарима балл қўшилади.

Жарима баланд товуш мажмуаларидан фойдаланган ҳайдовчиларга нисбатан қўлланилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид