Жаҳон | 15:00 / 07.02.2018
6168
1 дақиқада ўқилади

Эрон ядро келишуви бекор қилиниши бўйича тегишли жавоб сценарийсига эга 

Фото: ТАСС

Эроннинг Россиядаги элчиси Меҳди Санаийнинг маълум қилишича, Теҳронда ядровий келишув бекор қилиниши бўйича жавоб сценарийси бор, ҳамда Москва бундан хабардор. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Эрон, албатта, Россия, Хитой, Европанинг қатор мамлакатлари билан ўзаро ҳаракатларни давом эттиради, Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасини сақлаб қолишга интилади. Бироқ агарда у бекор қилинадиган бўлса, унда Эронда ҳам ўзининг ҳаракатлари сценарийси бор. Эронда аниқ жавоб ҳаракатлари ишлаб чиқилган», - дея айтиб ўтди Санаий.

Унинг таъкидлашича, Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси Эрон ва БМТ ХК аъзолари ўртасидаги узоқ давом этган мулоқот натижаси саналади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид