Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Ироққа гуманитар ёрдам учун қарийб ярим миллиард евро ажратмоқда
Фото: Reuters
Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг маълум қилишича, ЕИ Ироққа гуманитар ёрдам учун 400 млн евро ажратади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Европа иттифоқи Ироққа инсонпарварлик ёрдами учун 400 млн евро ажратиш бўйича жараённи якунига етказмоқда, бу Европа давлатларининг ёрдам кўрсатишдаги алоҳида иштирокига қўшимча тарзда рўй бермоқда», - дея айтиб ўтди Могерини.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ режалаштириш вазири Қусой Абдулфаттоҳ Ироқни кўп йиллик уруш ва иқтисодий таназзулдан сўнг тиклаш 88,2 млрд долларга тушиши ҳақида маълум қилганди.
Ушбу миқдордан 22 млрд доллари қисқа муддатда талаб этилади, 65 млрд доллари эса – ўрта муддатли истиқболда.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026
Ироқда Америка самолёти қулади
12:52 / 06.03.2026