Жамият | 23:54 / 14.02.2018
7820
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг уч ҳудудида Амир Темурнинг 682 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади

Сайрам, Чимкент ва Туркистонда Амир Темурнинг 682 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади. KUN.UZ мухбири 14 февраль куни Тошкент шаҳридаги Қозоғистон элчихонасида икки мамлакат дўстлигига бағишланган тадбирда Қозоғистон ўзбеклари дўстлик ҳамжамияти раиси, Жанубий Қозоғистон вилояти Ўзбек драма театрининг директори Икром Ҳошимжоновнинг берган интервьюсига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

"Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоевларнинг учрашувлари натижасида Қозоғистонда "2018 йил - Ўзбекистон йўли" деб эълон қилинди. 15 март куни Остона шаҳрида шунга бағишланган очилиш маросими ўтказилади. 

Шунингдек 26-28 март кунлари Қозоғистоннинг Сайрам, Чимкент ва Туркистонида соҳибқирон Амир Темурнинг 682 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтади. Унда Ўзбекистоннинг таниқли намоёндалари иштирок этишади - бу дебоча. 

Ўйлайманки, халқимиз бундан мамнун бўлади. Биз эт билан тирноқдек ўзбек ва қозоқ халқларини Яратганнинг ўзи ажратмаса, бандасининг кучи етмайди. Шундай экан, икки элнинг давлат раҳбарлари омон бўлсин, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва иззатлари юқоридан бўлсин. Халқимиз омон бўладиган бўлса, бизнинг давлатлар орасидаги иқтисодий, сиёсий ҳамкорлигимиз янада ижобий самара бериб, ҳар доим минтақадаги энг олди давлатлар бўлиб қолаверамиз", - деди ҳамжамият раиси. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид