Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Ўзбекистонни тиббиёт туризми соҳасида ҳамкорлик қилишга чорлади
Озарбойжон Миллий ишбилармонлар конфедерацияси президенти Мамед Мусаев Қурбон ўғли Ўзбекистонни туризм, жумладан тиббиёт туризми йўналишида ҳамкорлик қилишга чақирди. KUN.UZ мухбири Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Халқаро Пресс-клуб билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида берилган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Озарбойжон Миллий ишбилармонлар конфедерацияси президенти Мамед Мусаев Қурбон ўғлининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Озарбойжон туризм соҳасида кенг ҳамкорлик қилиши мумкин.
"Озарбойжонда туристик ассоциациялар жуда кўп. Улар ёрдамида икки томонлама сайёҳлар оқимини кўпайтиришимиз мумкин.
Озарбойжон ва Ўзбекистон - маданият, тил, қадриятлар борасида жуда ўхшаш халқлар. Тўғрисини айтсам, мен бу ерда ўзимни худди Бакуда юргандек ҳис қиляпман. Шундай экан, биз туризм соҳасида ҳам ҳамкорлик қилмоғимиз лозим.
Айниқса, тиббиёт туризми бўйича ҳамкорлик салоҳияти катта. Бизда нефть ёрдамида турли касалликларни даволовчи "Нафталан" каби санаторийлар бор. Бундан ташқари, Озарбойжонда Каспий денгизи бор, шундай экан, узоқ мамлакатларга боришнинг ҳожати йўқ", - дейди Мамед Мусаев Қурбон ўғли.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
23:44 / 13.06.2026