Жамият | 18:21 / 22.02.2018
62516
2 дақиқада ўқилади

«Аҳмадбой»нинг адвокати: «Оғирроқ жазо берилди» 

Фото: Ўзбекистон24

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида чинозлик “Аҳмадбой” номи билан донг чиқарган Аҳмаджон Турсунбоевга суд ҳукми ўқилгани хабар берилганди. Унга 13 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган, бироқ амнистия қўлланиб, жазо муддатининг тўртдан бир қисми қисқартирилди. Унга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 52 миллион 96 минг сўмга тенг жарима жазоси ҳам белгиланди.

«Ўзбекистон 24» телеканали эфирида намойиш этилган лавҳада айтилишича, унинг ҳимоячиси суд ҳукми устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатига асосан иш кўришини айтиб ўтди.

«Ҳимоям остидаги Аҳмаджон Ҳамидович Турсунбоевга нисбатан, ҳимоя нуқтаи назаридан қаралганда, жуда оғирроқ жазо берилди, деб ҳисоблайман. Шу сабабли ҳам ҳукмнинг нусхасини олганимиздан сўнг, апелляция шикоятига, балки, мурожаат қилишимиз мумкин. Жиноят кодексининг 168-моддасини тан олмадилар. Ҳақиқатдан ҳам ноқонуний ишлар бўлганини, пушаймон эканликларини билдирдилар. Лекин, иложи борича 168-модда, бундан ташқари, 188-, 189-моддаларини айбдан чиқаришни сўрадилар», - дея айтиб ўтган унинг ҳимоячиси Малика Мазбудова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Аҳмадбой» машмашасига алоқадор яна 6 кишига жазо тайинлангани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид