Ҳиндистонлик журналистлар Ўзбекистоннинг тўрт шаҳрига саёҳат қилишди
Ҳиндистоннинг “Sunday Indian” газетасининг бош муҳаррир ўринбосари – Савраб Кумар Шахи ҳамда “Indian Blooms” газетасининг бош муҳаррири Суджой Дхар Тошкент, Хива, Самарқанд ва Бухорога ташриф буюришди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ҳиндистонлик меҳмонлар Буюк Ипак йўлининг Хитойдан Римгача олиб борувчи энг муҳим чорраҳаларидан бирида жойлашган Бухоро шаҳрига саёҳат уюштириб, 2500 йиллик Бухоронинг тор кўчаларида кезиб, кўк гумбазли ҳашаматли иншоотлар ҳамда кичик лойсувоқ уйлардан завқ олишди.
Ўрта Осиёда Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган Сомонийлар мақбараси, бир неча асрлар давомида Бухоро ҳукмдорларининг расмий яшаш жойи бўлган Арк қалъаси, Пои Калон, Минораи Калон меъморий мажмуалари, Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидидан кейин Ўрта Осиёдаги иккинчи энг катта масжид – Масжиди Калон, Мир Араб мадрасаси, Бухоро аҳли ва меҳмонларининг севимли жойи Лаби Ҳовуз, Чор Минор мажмуаси, Моғаки Аттор масжиди, Кўкалдош, Улуғбек мадрасалари, Ғарб ва Шарқ меъморчилиги уйғунлигида қурилган Ситораи Моҳи Хоса ҳинд журналистларида ўзгача таассурот қолдирди.
Бундан ташқари, меҳмонлар Самарқанднинг тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари ва мустақиллик йилларида барпо этилган бино ва иншоотлар, саёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Ҳиндистонлик журналистлар Гўри Амир мақбараси, Бибихоним жоме масжиди, Улуғбек мадрасаси, Шоҳи Зинда мақбаралар мажмуаси, Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Руҳобод мақбараси, Тилла Қори, Шердор мадрасалари ҳамда Ҳазрати Ҳизр масжиди бўйлаб саёҳат қилишар экан, шаҳардаги архитектура ёдгорликлари Миср, Хитой, Ҳиндистон, Греция, Италия каби давлатларда яратилган меъморчилик обидаларидан асло қолишмаслигини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, улар Хива шаҳридаги "Нуруллабой" (беш ҳовли), Ичан қалъа - Ички шаҳар ва Дишан қалъа - Ташқи шаҳар, Саид Алауддин мақбараси, Калта Минор, Муҳаммад Аминхона мадрасаси, Оллоқулихон карвонсарой ва мадрасаси, Паҳлавон Маҳмуд мадрасаси, Тош-Ҳовли саройи, Кўҳна Арк мажмуаси, Ислом Хўжа мадрасаси ва минораси ҳамда Полвон дарвозаси бўйлаб саёҳат қилишди ва Хивани ҳақиқатда музей-шаҳар эканини таъкидлашди. Меҳмонлар миллий Хоразм рақсини мароқ билан кузатишди.
Xususan, Kаffоl-Shоshi mаqbаrаsi(15-аsr), Hаzrаti Imоm аrхitеkturааnsаmbli(16-аsr), Аbul Qоsim mаdrаsаsi(19-аsr), Bаroqхоn mаdrаsаsi(16-аsr), zаmоnаviy аrхitеkturа durdоnаsi hisoblanmish Аmir Tеmur muzеyi, Аmir Tеmur mаydоni, Mustаqillik mаydоni, Hаsti Imоm mаydоni kabi tаriхiy vааrхitеkturа yodgоrliklаri, Chorsu bozori va Shastri haykali mehmonlarda o‘zgacha taassurot qoldirdi.
Бундан ташқари, ҳинд журналистлари азим пойтахт - Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор масканларини томоша қилишди. Хусусан, Каффол-Шоши мақбараси, Ҳазрати Имом меъморчилик ансамбли, Абул Қосим мадрасаси, Бароқхон мадрасаси, Амир Темур музейи ва майдони, Мустақиллик майдони, Чорсу бозори ва Шастри ҳайкали уларда катта таассурот қолдирди.
Ҳиндистонлик меҳмонларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан эсалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024