Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновни тиклаши мумкин
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари
Ўзбекистон ва Туркманистон жорий йилнинг март ойида тўғридан-тўғри авиақатновни тиклаши мумкин. Бу ҳақда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Шири Шириев айтиб ўтган.
Элчининг эслатишича, Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ўтган йил май ойида амалга оширилган ташрифи чоғида авиақатновни тиклаш бўйича келишувлар имзоланган эди.
"Ҳозирда биз Ашхобод-Тошкент биринчи тўғридан-тўғри рейсини йўлга қўйиш устида ишламоқдамиз. Дастлабки маълумотларга кўра, у ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади. Старт март бошига режалаштирилган. Биринчи босқичда йўналишга фақат "Туркман ҳаво йўллари" хизмат кўрсатади. Кейинчалик, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, рейслар сони оширилиши мумкин, ҳамда парвозларнинг бир қисми Ўзбекистон томонига ўтади", - дея айтиб ўтган элчи.
Мамлакатлар ўртасидаги авиақатнов 2013 йилнинг 2 май куни харажатлар қопланмагани туфайли тўхтатилган. Парвозлар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан амалга оширилган.
Мавзуга оид
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
23:09 / 21.05.2026
Oman Air Маскат ва Тошкент ўртасида авиақатновни йўлга қўяди
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
08:54 / 31.03.2026