Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги ажрим кўрсаткичлари бўйича статистик маълумот берилди
TurkStat статистика институти тақдим этган маълумотларга кўра, 2017 йилда Туркия аҳолиси орасида ажрим кўрсаткичлари 3.7 фоизни ташкил қилган. 62.2 фоизи эса - янги оила қурганлар. DailySabah шу ҳақида хабар берди.
Тадқиқот маълумотларига мувофиқ, аҳолининг 61.8 миллион нафари - 15 ёшгача ва ундан катталарни ташкил қилади. Аҳолининг 38.6 миллион нафари - оилали, 2.3 миллиони эса - ажрашган.
Ажрим энг кўп қайд этилган вилоят - Измир бўлди. Измир - Туркиянинг катталиги бўйича учинчи вилояти бўлиб, у Эгей денгизининг ғарбий қирғоғида жойлашган. Измир аҳолиси орасида ажрашганлар 6.4 фоиздан иборат. Ундан кейинги ўринда жануби-ғарбий Муғла провинцияси - 6.1 фоиз. Учинчи ўринда эса 5.7 фоиз ажрим кўрсаткичи билан Жанубий Анталия келган.
Оилали кишиларнинг энг юқори кўрсаткичи Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Текирдоғ вилоятига тўғри келади - 66.9 фоиз. Марказий Афёнқораҳисорда - 66.81 фоиз, Ғарбий Манисада эса - 66.8 фоиз.
Туркияда бевалар сони 5.4 фоизни ташкил қилади, бу 3.3 миллион киши дегани.
16.7 миллион киши ёки аҳолининг 27.1 фоизи ҳеч қачон оила қурмаган.
Туркиянинг ажрим кўрсаткичлари Европадаги қўшниларига қараганда анча кам. EuroStat маълумотларига кўра, Венгрия, Люксембург, Чехия, Испания ва Португалияда ажрим кўрсаткичлари 60 фоиздан ошади. Бироқ бу борада Бельгия барчасидан ўтиб тушган - 70 фоиз. АҚШда ажрим коэффициенти 53 фоизни ташкил қилади.
Ўзбекистонда 2017 йил якунларига кўра, 306 197 янги оила жамиятга қўшилган бўлса, 31 930 оила турмуши бузилган. 2016 йилда эса 275 048 янги оила қурилган бўлиб, 29 321 тасининг никоҳи бекор қилинган.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026