Спорт | 09:40 / 01.03.2018
8592
2 дақиқада ўқилади

«Атлетико» йирик ғалабага эришди, барча голларни Гризманн урди

Испания чемпионатининг 26-турида Мадриднинг «Атлетико» клуби «Леганес»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндаги барча голлар «матрасчилар»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн номига ёзилди. 

Мадридликлар Ла Лиганинг кетма-кет икки ўйинида йирик ғалабага эришмоқда. Ўтган турда «Севилья»ни 5:2 ҳисобида таслим этилган, ўша ўйинда Антуан Гризманн 3 та гол уришга эришганди.

Навбатдаги ғалабадан кейин «Атлетико» турнир жадвалида «Реал»дан 10 очко ўзиб кетди. Бир кун аввал «Қироллик клуби» Барселонага ташриф буюриб, «Эспаньол»га имкониятни бой берганди.

Мавсум бошини дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Гризманн чемпионат тўпурарлари пойгасида тўртинчи ўринга кўтарилди, унинг урган голлари сони 15тага етган, у 14та гол урган Криштиану Роналдуни қувиб ўтди.

«Барселона» билан орадаги фарқ эса 4 очкога қисқарди. 

Испания чемпионати
26-тур

Атлетико – Леганес 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 26 Гризманн, 2:0 – 35 Гризманн, 3:0 – 56 Гризманн, 4:0 – 67 Гризманн.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Хименес, Годин, Филипе Луис, Коке, Парти (Витоло, 60), Сауль, Корреа, Гризманн (Гамейро, 73), Диего Коста (Торрес, 73).
Леганес – Куэльяр, Бустинса, Мантовани, Муньос, Рико (Амрабат, 46), Рамос, Гумбау, Пирес (Мосо, 46), Рауль Гарсия, Эрасо (Наранхо, 56), Герреро.
Огоҳлантиришлар: Гумбау (53), Гризманн (69), Рамос (82), Бустинса (86).

Мавзуга оид