«Фиорентина» ва Италия терма жамоаси аъзоси Давиде Астори меҳмонхона номеридан жонсиз ҳолда топилди.
Football Italia тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли футболчи Удинедаги меҳмонхонада вафот этган. У жамоаси билан А Сериянинг 27-тури доирасида «Удинезе»га қарши ўйинда иштирок этиш учун келганди.
Клуб матбуот хизмати жамоа сардори вафот этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган, фожиа тафсилотлари маълум қилинмаяпти.
Футболчининг ўлими туфайли «Удинезе» — «Фиорентина» ўйини қолдирилган.










