Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони тарихида илк марта аёллар марафони ўтказилди
Фото: Arabian Business
Саудия Арабистони тарихида биринчи марта аёллар марафони ўтказилди. Arabian Business шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, иштирокчи аёлларнинг аксарияти анъанавий исломий либосда бўлишган. Мазкур марафонни ўтказишдан мақсад - Саудия Арабистонида югуриш спорт тури ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш.
Шунингдек маълум қилинишича, февраль ойида мамлакатнинг баъзи фуқаролари аёллар марафони йўқлиги муносабати билан норозилик намойиши ўтказгани учун ҳам ҳукумат шундай йўл тутишга мажбур бўлган.
Аёллар марафони Ал-Асха даҳасида бўлиб ўтди. Кейинги аёллар марафонини 2018 йилнинг 6 апрелида Маккада ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
09:38 / 07.04.2026
БАА, Кувайт ва Саудия Арабистони яна Эрон ҳужумларига дуч келди
18:07 / 05.04.2026
Умрага борган 170 нафардан ортиқ зиёратчи Ўзбекистонга қайтолмаяпти
11:08 / 02.04.2026
Араблар Трампга Эрон уруши учун пул берадими?
11:55 / 30.03.2026