Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул: КХДР ва АҚШ бевосита музокаралар ўтказиши керак
Фото: Станислав Варивода/ТАСС
Корея ярим оролини ядросизлантириш жараёнида КХДР ва АҚШ ўртасидаги бевосита мулоқот муҳим ўрин тутади. Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва Сеулдаги хорижий журналистлар билан учрашувида шу ҳақда баёнот берди.
"Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида бевосита музокаралар ўтказилиши керак. Бундан ташқари, Жанубий Корея ва АҚШ ҳам биргаликда КХДР билан ўзаро тўлдирувчи мулоқот олиб бориши лозим", - деб қайд этган ТИВ раҳбари.
"Биз ярим оролни ядро қуролидан холи қилиш учун дипломатик чораларни давом эттирамиз", - деган Кан Гён Хва. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ "Жанубий Кореянинг яқин иттифоқчиси" ҳисобланади ва Сеул мазкур масалани тубдан ҳал этиш мақсадида Вашингтон ҳамда минтақадаги бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорликни давом эттиради.
Мавзуга оид
21:58 / 10.02.2026
Европа давлатлари НАТО бошқарувида кўпроқ рол ўйнашга келишиб олди
14:58 / 10.02.2026
Немисларнинг кўпчилиги Россиядан кейин АҚШни тинчликка энг катта таҳдид деб ҳисоблайди
10:20 / 10.02.2026
АҚШ Тинч океанида наркосавдогарларга тегишли деб айтилган кемага зарба берди
09:09 / 10.02.2026