Жаҳон | 16:52 / 06.03.2018
4046
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг: НАТО Ироқда ҳукуматнинг илтимоси билан қолмоқда

Фото: Reuters

НАТО ҳарбий хизматчилари Бағдоднинг илтимоси билан Ироқда қолмоқда. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилган.

«Биз Ироқ шуни хоҳлаётгани учун бу ердамиз. Бу ерда Ироқнинг розилигисиз ёки таклифисиз қолаётганимиз йўқ», - дея Столтенбергнинг сўзларини келтиради Iraqi News.

Бош котиб аниқлик киритишича, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийдан ёзма мурожаат олган.

Унинг сўзларига кўра, НАТО минтақада керагидан ортиқча қолмаслиги лозим.

«Биз аскарларни қанча керак бўлса, шунча шуғуллантирамиз, бу ИШИД яна пайдо бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун керак», - дея қўшимча қилиб ўтди Столтенберг.

Мавзуга оид