Жаҳон | 16:05 / 07.03.2018
6630
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда 300 дан ортиқ самолётга парвоз қилиш бўйича тақиқ қўйилди
Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлигининг Фуқаролик авиацияси қўмитаси 300 дан ортиқ ҳаво кемаларига парвозларни амалга ошириш бўйича тақиқ қўйди. Бунга уларнинг рухсат ҳужжатлари амал қилиш муддати якунлангани сабаб бўлди. Тегишли буйруқни идора раиси Талгат Ластаев имзолади.
Парвозлар ва аэронавигация бошқармаси, ҳаво ҳаракатини ташкил этиш органларига ушбу самолётлар томонидан парвозлар амалга оширилишига йўл қўймаслик бўйича назоратни таъминлаш вазифаси юкланди.
Қайд этилишича, буйруқ доимий кучга эга.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024