Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия туристик операторлари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар ўтказилди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Шораҳматов бошчилигидаги делегациянинг Берлин (Германия)га ташрифи давомида Ўзбекистон ва Германия туристик компаниялари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Қўмита матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Учрашувда Ш.Шораҳматов билан бир қаторда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси маслаҳатчиси А.Қаюмов, Германия мустақил туристик компаниялари ассоциацияси раҳбари Й.Чех сўзга чиқишди.
Делегациямиз вакиллари германиялик ҳамкорларига Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, республиканинг туристик салоҳияти ва хорижий сайёҳлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
В2В форматидаги учрашувда Ўзбекистондан 12 туроператор, Германиядан эса 30 га яқин туристик компания вакиллари иштирок этишди.
Учрашувлар якунларига кўра, бизнес доиралар вакиллари томонидан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, кенг оммани ўзбек миллий ошхонасининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан ўзбек миллий таомлари дегустацияси ташкиллаштирилди ва бу германияликларнинг катта олқишига сазовор бўлди.
Мавзуга оид
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда реал иш ҳақининг ўсиши тезлашди
20:03 / 26.03.2026