Ўзбекистон | 18:28 / 17.03.2018
6327
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот ўтказди 

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 17 март куни мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар амалиёти доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбат қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияга доир масалалар суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.

Вазирлар томонидан Тошкент форумига тайёргарлик жараёни, мазмуний қисми, унинг якуний ҳужжати лойиҳаси ва Афғонистон муаммосини сиёсий ҳал қилиш чораларини топиш масаласи бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон марказий ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш лозимлиги бўйича умумий фикр изҳор этилди.

Мавзуга оид