Ўзбекистон | 17:37 / 17.03.2018
8983
1 дақиқада ўқилади

18-19 март кунлари Республика Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилади

Фото: Muslim.uz

Ўзбекистонда ўтаётган Республика Қуръон мусобақаси энг қизғин паллага кириб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатнинг барча вилоятларида мусобақанинг иккинчи, вилоят босқичи ўтказилиб, қироат моҳирлари аниқланмоқда. Пойтахтда ҳам туманларида энг яхши деб топилган ҳофизи Қуръонлар мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этишади. Ғолиблар эса Республика босқичида қатнашади. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 18-19 март кунлари пойтахтнинг “Наврўз” тантаналар саройида Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақа 18 март куни, соат 9-00 да ўтказиладиган бўлса, аёллар ўртасида мусобақа 19 март, соат  9-00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
Мусобақага кириш бепул бўлиб, таклифнома ёки ҳужжат талаб қилинмайди.

Мавзуга оид