Ўзбекистон | 17:10 / 18.03.2018
10142
2 дақиқада ўқилади

Бухоронинг туристик компаниялари ва ҳунармандлари Остона шаҳрида

"Қозоғистонда Ўзбекистон йили" доирасида 16-19-март кунлари Остона шаҳрида ўтказилаётган “Қозоғистон-Ўзбекистон Туристик форуми”да Бухоронинг беш туристик компанияси, икки меҳмонхона бизнеси ва беш нафар  ҳунармандчилик соҳаси вакиллари фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари шу ҳақида хабар беришди. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  

Туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Қозоғистондаги нуфузли тадбирда иштирок этишга жалб қилинган туристик компаниялар, меҳмонхоналар вакиллари ва ҳунармандлар ўзлари учун янги ҳамкорлар топиш, Қозоғистон ҳамда бошқа мамлакатларнинг туристик салоҳиятлари ҳақида муҳим ахборотлар ва таасуротлар олиш имконига эга бўлишмоқда. 

Ўтган икки кун давомида Бухоронинг “Paradise Voyage”, “Flymondotour”, “Ark Travel”, “Nakshband Travel” ва “Anor Travel” туристик агентликлари томонидан жами 180 дан ортиқ музокара, жумладан Қозоғистондан 110 га яқин ва бошқа давлатлардан 70 дан ортиқ компания билан учрашувлар ўтказилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  

Мазкур ҳамкорлик муносабатлари натижасида 380 га яқин шартнома тузилиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига оид 1600 дан зиёд материал тарқатилган. Шунингдек, тадбирда қатнашаётган ҳунармандлардан кандакор уста Ш.Ғуломов, кашта тикувчи В.Атоева, зардўз уста М.Раҳимовларнинг маҳсулотларига иштирокчилар томонидан катта қизиқишлар билдирилиб, ўша ернинг ўзидаёқ буюртмалар берилган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси  

Форум доирасида қозоғистонлик ҳамкорлар ташаббуси билан Бухоро вилояти делегациясининг Остона ва Олма-ота шаҳарларига танишув турлари ҳам ташкил этилмоқда.

Мавзуга оид