Ўзбекистон | 10:30 / 20.03.2018
15094
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Рибачьега илк поезд қатнови 22 мартдан йўлга қўйилади 

Фото: Ўзбекистон темир йўллари ахборот хизмати

Жорий йилнинг 22 март кунидан бошлаб «Тошкент-Бишкек-Рибачье-Тошкент» йўналиши бўйича илк йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар бермоқда.

Поезд Тошкент Марказий вокзалидан кечки соат 20:50да жўнайди. Дастлабки поезд 9та вагондан иборат бўлиб, таркибдан люкс, купе, плацкарт ва ресторан вагонлари жой олган.

Рибачьега йўл оладиган илк поезд 300 нафар йўловчига мўлжалланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид