Спорт | 09:56 / 22.03.2018
18616
1 дақиқада ўқилади

Путин яна бир марта Ҳитлерга ўхшатилди. ЖЧ-2018га бойкот можароси давом этади

Фото: ukr.media

Британия парламентида Россия мезбонлик қиладиган ЖЧ-2018 мусобақасига бойкот эълон қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатди.

Лейбористлар партияси депутати Иэн Остин Англия терма жамоаси мазкур мусобақа бойкот эълон қилиши лозимлигини айтиб, Россия президенти Владимир Путинни ўз вақтида Германия нацистларига раҳбарлик қилган Адольф Ҳитлерга қиёслади.

«Путин ЖЧ-2018дан худди Ҳитлер Олимпиада-1936да фойдалангандек фойдаланмоқчи.

Англия терма жамоаси бу каби мусобақада қатнашиши тўғри деб ўйламайман. Бу турнирни гўёки пиар-тадбир сифатида фойдаланиб, ўзининг инсон ҳуқуқлари бўйича қонунларни қўпол равишда бузаётганини парда ортига яшираётган Путинни қўллаб-қувватламаслигимиз керак», – дея гапириб ўтган Остин.

Олдинроқ, Британия ташқи ишлар вазири Путинни худди шундай қиёслаганди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид