Жаҳон | 16:22 / 27.03.2018
14643
2 дақиқада ўқилади

Биронта давлат Скрипаль иши бўйича далиллар тақдим этмади – Россия 

Фото: ТАСС

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Буюк Британияда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши билан боғлиқ иш бўйича ҳеч бир давлат далиллар тақдим этмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Унинг таъкидлашича, Россия томони дипломатларни чиқариб юбориш қарори нимага асослангани ҳақида очиқ сўрамоқда.

«Албатта, бу уларнинг суверен ҳуқуқи. Дипломатларни чиқариб юбориш кузатиб туриладиган ҳодиса. Бироқ, ушбу ҳолатда гап дипломатларни чиқариб юбориш Россияга нисбатан қўйилган айбловларга асослангани билан амалга оширилаётгани ҳақида кетяпти. Бугунги кунда ҳеч бир мамлакат, айниқса АҚШ ҳамда Буюк Британия ҳеч қандай далилларни тақдим этмади», - дея айтиб ўтган Захарова.

Унинг сўзларига кўра, ахборот кампанияси ҳисобидан жамоатчилик фикрини ўзгартириш ҳаракатлари рўй беряпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мария Захарова Москва россиялик дипломатлар чиқариб юборилиши, шунингдек, АҚШда Россия бош консуллиги ёпилишига мос жавоб қайтариши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид