Элёр Тошпўлатов Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси этиб тасдиқланди
Элёр Абдуҳошимович Тошпўлатов Ҳукумат қарорига мувофиқ Картошка етиштирувчилар уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Картошка етиштирувчилар уюшмаси Президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.
Шунингдек, тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланган эди.
Аввалроқ, Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасига раис тайинлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:20 / 17.08.2024
Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
09:19 / 17.04.2024
Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириш таклиф этилди
07:20 / 02.03.2024
Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади
23:32 / 30.01.2024