Иқтисодиёт | 13:04 / 10.11.2025
1433
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд картошка ҳосили бўйича бошқа ҳудудлардан илгарилади

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда қарийб 3,06 млн тонна картошка етиштирилди. Ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти — 631 922 тонна (≈20,7 фоиз) билан пешқадам.

Фото: Pixabay

9 ойлик ҳисоботга кўра, картошка етиштириш бўйича кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланди: Тошкент вилояти — 320 053 т, Фарғона — 317 426 т, Сурхондарё — 316 052 т, Андижон — 306 060 т. Шунингдек, Наманган — 298 992 т, Бухоро — 278 682 т, Қашқадарё — 168 317 т, Хоразм — 140 672 т, Навоий — 83 552 т, Жиззах — 68 103 т, Қорақалпоғистон — 66 102 т, Сирдарё — 60 131 т ҳосил йиғиб олган. Тошкент шаҳрида эса 429 тонна қайд этилган.

Таққосламали улуш ҳисоб-китоблар Самарқанднинг умумий ҳосилдаги салмоғи 1/5 қисмига яқин эканини кўрсатади, бу эса ҳудуднинг картошка етиштиришдаги устувор ўрнини тасдиқлайди.

Эслатма: кўрсаткичлар дастлабки ҳисобларга асосланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид