Ўзбекистон | 17:34 / 29.03.2018
7987
2 дақиқада ўқилади

Muslim Traveller: Индонезиянинг Net TV телеканали Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ҳақида кўрсатув тайёрламоқда

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Индонезиянинг Net TV телеканали билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг энг гўзал масканларини кашф қилишда давом этмоқда. Қўмита матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди

Ижодий гуруҳ ўз сафарининг биринчи кунини зиёрат масканларидан бошлади, эртасига эса гўзал манзаралардан завқ олиш мақсадида Чимён тоғларига йўл олди. Съёмка жараёнларини ташкиллаштиришда Тошкент вилоят ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари ёрдам берди. 

Куннинг иккинчи ярмида шаҳарга қайтган индонезиялик меҳмонлар "кенг ва сокин кўчалар" бўйлаб экскурсия қилиш учун Тошкент маркази томон ҳаракатланишди. Соҳибқирон ҳайкали ўрнатилган Амир Темур хиёбони сайёҳларнинг севимли масканларидан биридир.

Телебошловчи Шаза Белладонна маҳаллий рассмолар асарларини кўздан кечирди. Индонезиялик сайёҳ Тошкентга келганда албатта шу кўчани сайр қилишни ва эҳтимол, рассомларга ўз портретларини чиздиришни тавсия қилмоқда. 

Журналистлар Тошкент давлат шарқшунослик институти педагоги Санжар Турдиев билан Ўзбекистонда чет тилларда сўзловчи ёш гидлар билан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берди. 2004 йилдан буён индонезия тилида сўзловчи Турдиев Ўзбекистонда сайёҳлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида сўзлаб берди. Кейинги манзил - Алишер Навоий номидаги Опера ва балет театри бўлди. Меҳмонлар Ўзбекистонда санъатга бўлган қизиқиш қанчалик юқори эканини ўзлари учун кашф қилишди. 

Dunyo bo'ylab телеканали Net TV канали съёмка жараёнлари бўйича махсус дастур тайёрламоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бу лойиҳалар мамлакатимизда ички ва ташқи туризм ривожи учун хизмат қилади. 

Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида мунтазам маълумот олишни истасангиз, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг @uzbekistantravel телеграм-каналига аъзо бўлинг ёки www.uzbekistan.travel сайтини кузатиб боринг.

 

Мавзуга оид