Атамбоев Жээнбековни огоҳлантирди
ҚСДП етакчиси Алмазбек Атамбоев Қирғизистон президентини давлатнинг аввалги раҳбарлари – Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиев хатоларини такрорламаслик ҳақида огоҳлантирди. У бу ҳақда бугунги матбуот анжуманида маълум қилган.
Алмазбек Атамбоев Сооронбай Жээнбековга маслаҳатлар беришини яшириб ўтирмади.
Унинг сўзларига кўра, баъзида президентга ёқмайдиган нарсаларни ҳам айтади.
«Агарда мен айтмасам, унда ким унга бу ҳақда гапиради? Оилани ҳамма нарсадан устун қўйиш керак эмас. Биз бу йўл нима билан тугашини биламиз. Мен Сооронбай Жээнбековни огоҳлантирдим ва Акаев ҳамда Бакиевнинг хатоларини такрорламасликни сўрадим. Умид қиламанки, менинг дўстим тўғри қарор қабул қилади», - дея таъкидлаб ўтди у.
Мавзуга оид
20:20 / 12.10.2024
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024