Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк: 2018 йилнинг биринчи чорагида истеъмол товарлари асосий турларининг нархлари кузатуви таҳлили
Фото: KUN.UZ
Марказий банк томонидан република ҳудудларида ўтказилган нархлар динамикаси кузатувлари натижалари 2018 йилнинг биринчи чорагида истеъмол товарлари асосий турлари нархлари даражасининг умумий барқарорлашувидан далолат бермоқда. Бу ҳақида Марказий банк расмий сайтида маълум қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида кузатувдаги товарлар савати нархлари ўртача 1 фоизга ошган.
Жорий йилнинг мартида мазкур товарлар гуруҳи нархининг ўртача 0,4 фоизга пасайгани қайд этилган, январь ва февраль ойларида нархларнинг ўсиши 0,6 ва 0,7 фоизни ташкил қилган. Бу ўрганилаётган товарлар гуруҳи нархларининг пасайиши ва барқарорлашувидан далолат беради.
Хусусан, республиканинг барча ҳудудлари бўйича олинган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-февралида пиёз - 46,4 фоизга, тухум - 23,3 фоизга, шакар - 10 фоизга, картошка - 6,2 фоизга, буғдой уни - 2,2 фоизга ва сабзи 1,8 фоизга арзонлашган. Гўшт нархининг ошиши эса 1,1 фоизни ташкил қилган.
Бундан ташқари, кийим-кечаклар нархи - 4,9 фоизга, пойабзал - 3,8 фоизга, телевизорлар - 7,8 фоизга, чангютгичлар - 4,4 фоизга ва музлатгичлар нархи 3,5 фоизга пасайган.
Таъкидлаш жоизки, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилнинг биринчи чорагида кўрсатилган товарларнинг аксарияти ўсиш динамикасини кўрсатган.
Мавзуга оид
18:22 / 21.03.2026
Марказий банк сўровномаси: ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишган
17:35 / 18.03.2026
“Мақсад эзгу бўлса, картадан ўтказмаларни оммалаштириш керак эди” – мутахассислар P2P назорати ҳақида
11:14 / 18.03.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:10 / 17.03.2026