Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия уяли алоқа операторлари ишончсиз сим-карталар эгаларини текшира бошлашди
Фото: Digital.Report
Россия Федерациясида фаолият юритувчи уяли алоқа операторлари "Алоқа тўғрисида"ги федерал қонунга тузатиш киритишга киришишди, ўзгаришлар шахси тасдиқланмаган ишончсиз абонентларни алоқа хизматларидан узишга тааллуқли экани айтилмоқда. Мазкур талаб 2018 йилнинг 1 июнидан кучга кира бошлайди. Бунда қонун нафақат янги келишувларга, балки аввал тузилган битимларга ҳам тегишли бўлади.
«ВимпелКом» («Билайн» бренди остида ишлайди) матбуот котиби Анна Айбашеванинг РБКга маълум қилишича, компания ўз мижозлари шахсини тасдиқлаш учун етарлича вақт бериш ва алоқа узилишига йўл қўймаслик мақсадида абонент базасини олдиндан текшира бошлаган.
"Биз қонун талабларини бажаришга тайёргарлик кўриш доирасида махсус ишлаб чиқилган алгоритм бўйича мижозлар битимларининг қўшимча таҳлилини ўтказдик. Шубҳа туғилган шартномалар бўйича абонентларга қўнғироқ қилиб, офисга келиб, паспорт маълумотларига тузатишлар киритишни таклиф қила бошлаймиз", - дейди Айбашева. Унинг аниқлик киритишича, оператор мижозлар маълумотларини тасдиқлаш учун давлат ахборот тизимларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
МТС матбуот хизмати вакили Алексей Меркутов ҳам компания 1 июндан қонун талабларига мувофиқ фаолият юритиш учун чоралар кўраётганини маълум қилди. "Бу мавжуд биллинг устида қўшимча ишлашни талаб қилади, бу муайян харажатлар билан боғлиқ бўлади, бироқ янги маълумотлар базасини яратишга ҳожат йўқ", - дейди у.
Бундан ташқари, операторлар сим-карталар савдоси билан шуғулланувчи воситачилар билан ишлашни йўлга қўйишмоқчи ва уларнинг ноқонуний сотилишига қарши курашишмоқчи.
Мавзуга оид
08:40 / 10.01.2026
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
15:30 / 25.12.2025
Марказий банк молия ташкилотларида олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади
07:51 / 15.07.2025
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
17:32 / 30.01.2025