Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
"Марказий банк томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Марказий банк бошқаруви қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади.
Унга кўра, низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Марказий банк томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.
Банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятига хос таваккалчиликни баҳолаш, иқтисодий нормативларга риоя қилиниши, уларга белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш амалга оширилади. Бунда ташқи омилларнинг банк молиявий ҳолатига таъсири аниқланади ҳамда банк капитали, активлари сифати, бошқаруви, даромадлари ҳамда ликвидлилиги текширилади.
Комплекс инспекция қилиш (текшириш)лар ёки алоҳида масалалар юзасидан инспекция қилиш (текшириш)лар давомида аниқланган хато ва камчиликларнинг банклар ва уларнинг филиаллари томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш масофадан назорат қилиш натижаларидан келиб чиқиб, Марказий банк Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:43
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
10:57 / 29.06.2026
Энергетика соҳасида текширувларнинг янги механизми жорий этилди
19:21 / 16.06.2026