Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий ва Шимолий Корея етакчилари ўртасида қайноқ линия йўлга қўйилади
Корея Республикаси ва КХДР шу ҳафтада икки мамлакат етакчилари Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Ин ўртасида қайноқ телефон линияси ўрнатишнинг техник имкониятларини муҳокама қилади. Бу ҳақида Жанубий Корея президенти маъмурияти вакили Сеулда журналистлар учун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
"Икки томоннинг ишчи музокаралари 7 апрель, шанба куни Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги Пханмунжом пунктида бўлиб ўтади", - деди у. Тўғридан-тўғри алоқа каналининг йўлга қўйилиши Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Иннинг тез-тез маслаҳатлашуви учун имкон яратади.
Корея Республикаси делегацияси 5 март куни Пхеньянда КХДР етакчиси билан учрашди. Музокаралар давомида икки мамлакат етакчилари саммитини ўтказиш тўғрисидаги келишувга эришилди. Ўшанда Шимолий Корея АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳам шундай тадбир ўтказишга тайёр эканини билдирган.
Юқори даражали мулоқотдан сўнг Кореялараро саммитни ўтказиш санаси маълум бўлди - 27 апрель. Бугунга қадар унга тайёргарлик бўйича бир неча музокаралар раунди бўлиб ўтди. Томонлар шунингдек протоколга доир саволлар, хавфсизлик чоралари ва саммитнинг журналистлар томонидан ёритилиши масалаларини муҳокама қилишди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026