Жаҳон | 23:02 / 08.04.2018
7578
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойни янги божлар киритиш нияти жиддийлигидан огоҳлантирди

Фото: AP/ Ng Han Guan

АҚШ Хитойга қарши янги савдо божлари ва бошқа чораларни киритиш нияти қатъий, бу ён босишларни қўлга киритиш мақсадида музокараларда шунчаки тактика қўллаш эмас. Бу ҳақда АҚШ президентининг савдо ва саноат сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Оқ уй ҳузуридаги савдо бўйича миллий кенгаш директори Питер Наварро айтиб ўтди.

“Бу музокараларда шунчаки тактика қўллаш эмас... Биз хитойликларни эшитишга тайёрмиз, бироқ божлар киритиш ва инвестицияларни чеклаш борасида ниятимиз қатъий. Биз Хитойдан нима талаб қилаётганимиз жуда аниқдир: ҳалол ўзаро манфаатли савдо. Улар биздан нарса ўғирлашларини истамаймиз. Биз улар интеллектуал мулкимизни ўғирламай, ҳимоялашларини истаймиз”, деб айтган Наварро.

Аввалроқ АҚШ Хитой Жаҳон савдо ташкилоти, жумладан интеллектуал мулк ва Хитойда ишламоқчи бўлган АҚШ компанияларини Хитойга технологияларни мажбурий трансфер қилиши борасида қоидаларни бузаётганини айтган. АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга 1,3 минг номдаги турли маҳсулотлар – автомобиллардан тортиб авиасаноат маҳсулотларигача божлар киритиши билан таҳдид қилган. Хитой эса бунга ўз чораларини қўллаш билан жавоб қилган.

 

Мавзуга оид