Жаҳон | 22:43 / 08.04.2018
9205
2 дақиқада ўқилади

Рассел Кроу "Ажрим санъати" кимошди савдосида мўмайгина даромад ишлаб олди

Фото: News Corp Australia

Актёр Рассел Кроу кимошди савдосида ўзининг шахсий буюмлари ва фильмлардаги реквизитларини сотишдан 3 миллион долларга яқин пул ишлаб олди. Sotheby's савдо уйининг Австралиядаги филиали расмий вакили Сиднейда ўтказилган савдолар натижасидан келиб чиқиб, шу ҳақида хабар берди. 

"Умумий миқдори 3 719 963 Австралия долларига (2,9 миллион АҚШ долларига) 226 лотнинг 85 фоиздан ортиғи сотилди", - дея хабар беради Sotheby's Australia вакили.

Аукцион вақтида залга актёрнинг ўзи кириб келиб, салоҳиятли харидорлар олдида қисқа чиқиш қилди. Кимошди савдоси унинг таклифи билан "Ажрим санъати" деб номланди. Гап шундаки, ўтган йилнинг охирида Кроу австралиялик актриса Даниэль Спенсер билан расмий ажрашиш жараёнига нуқта қўйди ва унга жуда йирик миқдорда пул қолдирди, аслида эса актёр 6 йилдан бери Спенсер билан бирга яшамайди.

Харидорлар орасида энг катта қизиқиш уйғотган ва қиммат баҳоланган предметлар орасида - "Узуклар ҳукмдори" фильмидаги капитан Жек Обрининг скрипкаси (135 минг доллар), "Гладиатор"даги Максимуснинг алюминий қиличи ва жанг араваси (85,4 минг доллар ва 79,3 минг доллар) бор эди.

Рассел Кроунинг ўзи ўтган кимошди савдоси якунларини таваллуд айёмига яхши совға деб атади. "Беш соатлик иш учун ёмон даромад эмас", - деб ёзади ўзининг Twitter саҳифасида.

Фото: AAP
Фото: AAP
Фото: AAP
Фото: AAP
Фото: AAP
Фото: AAP
Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид