Жаҳон | 16:22 / 10.04.2018
6553
2 дақиқада ўқилади

Украина россиялик олигархларга қарши санкциялар жорий этади

Фото: Reuters

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Киев россиялик тадбиркорларга қарши санкциялар жорий этади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Мен бир неча кун муқаддам Украина Хавфсизлик хизмати, вазирлар маҳкамаси, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига топшириқ бердим. Улар тегишли қарор лойиҳасини тайёрлайди, у яқин вақт ичида Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишига киритилади, ҳамда санкциялар жорий этилади. Улар АҚШ ҳукуматининг қарорига максимал ўхшаш бўлади ҳамда, албатта, санкциялар рўйхатига жаноб Дерипаска (тадбиркор Олег Дерипаска – таҳ.) ва бошқа олигархлар киритилади. Улар айни дамда Россия жараёнларининг асосий иштирокчилари ҳисобланади», - дея айтиб ўтди Порошенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ россиялик 38 тадбиркор ва 15та компанияни санкциялар рўйхатига киритганди. Рўйхатда «Газпром» раҳбари Алексей Миллер, En+ эгаси Олег Дерипаска, ВТБ раҳбари Андрей Костин ва «Ренова» эгаси Виктор Вексельберг бор. Шунингдек, санкциялар Газпромбанк бошқаруви раиси Андрей Акимов, «Сургутнефтегаз» бош директори Владимир Богданов, Тула области губернатори Алексей Дюмин, РИСИ директори Михаил Фрадков, «Зенит» футбол клуби директори ва Россия футбол иттифоқи собиқ раҳбари Сергей Фурсенкога нисбатан ҳам жорий этилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид