Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқариб юборилган россиялик дипломатлар орасидаги разведкачилар сони айтилди
Фото: Reuters
Ғарб давлатларидан чиқариб юборилган россиялик 152 дипломат орасида Ташқи разведка хизматининг уч нафар амалдаги ходими бўлган. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати матбуот хизматидан хабар беришди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
«Буюк Британиянинг провокацион хатти-ҳаракатлари туфайли Россиянинг хориждаги муассасаларида иш жойини тарк этишга мажбур бўлган россиялик 152 дипломатик ходим орасида хизматнинг уч нафар амалдаги вакили бўлган. Россия Ташқи разведка хизмати директори С.Наришкин улар билан бугун мулоқот ўтказди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Лондондаги элчихонаси Британия Ташқи ишлар вазирлигига ташқи сиёсат идораси раҳбари Борис Жонсон билан ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича вазиятни муҳокама қилиш учун учрашиш илтимоси билдирилган нота юборганди.
Мавзуга оид
16:20 / 21.03.2026
Кремлга яқин иқтисодчилар Россияда йил охиригача рецессия бўлишини кутмоқда
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026
ЕИ йил охиригача Россия СТГдан воз кечишни режалаштирмоқда
12:27 / 20.03.2026