Дарахтлар Нью-Йорк бюджетини йилига 11 млн долларга тежаши маълум бўлди
Нью-Йоркнинг барча дарахтлари харитага киритилди ва уларнинг иқтисодий фойдаси ҳисоблаб чиқилди. Паркларни ҳисобга олмаганда шаҳарда 675 781 дарахт бўлиб, улар Нью-Йорк бюджетини йилига 11 млн долларга тежамоқда. Аrchspeech нашри шу ҳақида хабар берди.
Ҳар бир дарахтнинг ўз рақами ва интернетда саҳифаси бор.
NewYorkCityStreetTreeMap сайтида барча дарахтлар учун персонал карточка тайёрланган. Дарахт тури, сурати, тана диаметри ва аниқ координаталари кўрсатилган.
Карточкалар назорат белгиси ҳамдир. Дарахт билан боғлиқ муаммо ҳақида хабар қилиш ёки аксинча унинг кесилишига доир маълумотларни киритиш мумкин. Муайян дарахтларни кузатиш учун аҳоли уларнинг персонал рўйхатини тузмоқда ва ижтимоий тармоқларда бўлишмоқда.
Манбада таъкидланишича, бир дарахт шаҳар бюджетини ўртача 165 долларга тежамоқда.
Дарахт карточкасида унинг иқтисодий фойдаси тўрт кўрсаткичга мувофиқ ҳисобланмоқда: дарахт қанча ёмғир сувини фильтрлади, қанча электр энергиясини сақлаб қолди, ҳавони тозалади ва диоксид азот миқдорини пасайтирди. Барча формула ва пул ҳисоб-китоблари АҚШ Ўрмон ҳўжалиги бошқармасининг i-Tree калькуляторидан олинмоқда. Тизимга сайтда алоҳида изоҳ берилади.
675 мингдан зиёд дарахт ҳаммаси бўлиб йилига 285 тонна карбон диоксидини ютади, 3.7 млрд литр сувни фильтрдан ўтказади ва 676 млн кВт/с электр энергиясини сақлаб қолади.
Маълумотлар аҳоли томонидан тўпланган. Дастур Парклар ва дам олиш масканлари департаменти томонидан шаҳар аҳолисини табиат ҳақида қайғуриш ва экофаоллар жамиятини тузишга жалб қилиш мақсадида ишга туширилган.
Мавзуга оид
22:21 / 30.09.2024
Россиянинг келаси йил бюджетига рекорд миқдорда ҳарбий харажатлар киритилди
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
22:26 / 27.08.2024
Кир Стармер Британияни оғир иқтисодий келажак кутаётганидан огоҳлантирди
07:07 / 23.08.2024