Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Ким Чен Иннинг режалари ҳақида маълумот берди
Фото: Reuters / KCNA
КХДР етакчиси Ким Чен Ин ХХР раиси Си Цзиньпин билан март ойида ўтказган учрашувида Пхеньян ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича жараён йўл харитасини ишлаб чиқишга тайёрлиги ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Tokyo газетаси ўз манбаларига асосан хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Ким Чен Ин «агарда АҚШ адолатли тарзда муносабат билдирса, унда биз саммитгача ёки ундан кейин ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқа оламиз», деб маълум қилган.
Манбанинг сўзларига кўра, шунингдек КХДР етакчиси агарда АҚШ «кафолатлар тақдим этса», Шимолий Корея «ядро қуролидан воз кечиши мумкинлигини» билдирган.
«Агарда АҚШ КХДРга нисбатан душманлик кайфиятидаги сиёсатини тўхтатадиган бўлса, ядро қуролига эгалик қилиш эҳтиёжи ҳам йўқолади», - дея Ким Чен Иннинг сўзларини келтиради нашр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин ўта муҳим декларацияни қабул қилиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026