Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотадаги оилавий поликлиникада Россия билан ҳамкорликда янги лойиҳа жорий этилди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 16-оилавий поликлиникада Россия Федерацияси билан ҳамкорликда “Персонал ИТ кодлар телетиббиёт скрининг тизимини ва қишлоқ аҳолисини “Биосенсоран” тест таёқчалари ёрдамида экспресс диагностикадан ўтказиш инновацион тиббий-ижтимоий лойиҳаси” жорий этилди.
У қишлоқ аҳолисини скрининг текширувдан ўтказиш натижасида яширин кечадиган касалликларни эрта аниқлаб, ташхислаш ва уларга ўз вақтида тиббий-ижтимоий ёрдамни кўрсатишда қўл келади.
Лойиҳа доирасида тегишли қурилмаларни топшириш маросими бўлиб ўтди, унда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.
Қайд этиш жоизки, лойиҳа ташкилотчилари орасида “Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди, “Рус гуманитар миссияси” автоном нотижорат ташкилоти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси бор.
Эслатиб ўтамиз, ушбу оилавий поликлиникага “Рус гуманитар миссияси” нодавлат ташкилоти томонидан қуёш батареяси ҳам ўрнатилиб, фойдаланишга топширилганди.
Мавзуга оид
21:15
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55