Жаҳон | 23:10 / 15.04.2018
10330
1 дақиқада ўқилади

Анқара Сурияга берилган ракета зарбаларини “кечиккан қадам” деб атади

Фото: posta.com.tr

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурияга берган ракета зарбаларини “кечиккан қадам” деб атади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди

“Афсуски, бу кечиккан қадам. Бироқ шу билан бирга Асад тузуми, минтақада ваҳшийлик содир этган қотилларга жавобдир”, деб айтган Йилдирим.

Унинг айтишича, бу чоралар шу кунгача ҳеч қандай чора кўрмаганлар томонидан кимёвий қурол қўллангандан кейин амалга оширилган. 

14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Думада содир этилган кимёвий ҳужумга жавобан Сурия ҳудудига ракета зарбалари берди. Сурия ҳукумати кимёвий ҳужум бўлмаганини таъкидлаб, ғарб давлатлари ҳужумини тажовуз деб атамоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид