Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15та халқаро федерация Россия допингига нисбатан суриштирув олиб бормоқда
Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) президенти Крэйг Ридининг маълум қилишича, ўн бешта халқаро федерация россиялик спортчиларга нисбатан допинг суриштирувларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Бу жуда мураккаб суриштирув, биз у кўплаб халқаро федерацияларда маълумотларнинг мушкуллиги туфайли чўзилиб кетганини кўрмоқдамиз.
Иккита федерация ишни расман ёпди, тўрттасида жараён ҳамон давом этяпти, еттитаси – қўшимча маълумотларни талаб қилди, тўрттаси – WADA’дан олинган намуналар такроран таҳлилдан ўтказилишини сўради», - дея айтиб ўтди Риди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канададан чиқариб юборилган россиялик дипломатлар WADA’ни обрўсизлантириш билан шуғуллангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026