Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда кун давомида иккинчи теракт содир этилди, Кобулдаги портлаш қурбонлари сони ортмоқда
Якшанба тонгида Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги сайловчиларни ҳисобга олиш марказига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Афғонистон расмийси маълумотига асосланиб, BBC телеканали хабар беришича, портлаш натижасида 50дан зиёд киши жароҳатланган.
Бундан аввалроқ ушбу ҳужум қурбонлари сони 12 нафар экани хабар қилинганди.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Khaama Press хабарига кўра, бугун мамлакатда яна бир теракт содир этиилди. Афғонистон шимоли-шарқидаги Бағлон провинциясидаги сайлов участкасида содир этилган хунрезлик қурбонлари сони 7 нафар, яна ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Афғонистонда маҳаллий сайловлар шу йилнинг октябрь ойида ўтказилади. Сайловчиларни рўйхатга олиш жараёни 14 апрель куни бошланганди.
Мавзуга оид
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025
Сиднейда ўт очганлардан бирининг қуролини олиб қўйган киши қаҳрамонга айланди. Уни Трамп ҳам мақтади
15:05 / 25.11.2025