Макрон урушдан кейинги Суриянинг тақдири ҳақида фикр билдирди
Франция президенти Эммануэль Макрон унда Эрон ядровий битими бўйича захира режаси йўқлигини, АҚШ эса бу битимнинг яхшироқ варианти йўқлиги сабабли борига амал қилиши лозим, деб айтди Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Макроннинг айтишича, Франция, АҚШ ва бошқа иттифоқдошлар Сурияда ИШИДга қарши уруш якунлангандан кейин бу мамлакатни тиклашда “муҳим роль” ўйнайдилар. Унинг таъкидлашича, Сурия келажагини унинг халқи белгилайди. Макрон, шунингдек, агар ғарб давлатлари қўшинлари Сурияни жуда тез тарк этадиган бўлса, бу минтақада Эроннинг позициялари кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“ИШИДга қарши урушни якунлаган кунимиз биз у ердан, ҳаттоки сиёсий маънода кетадиган бўлсак, ҳаммасини Эрон, Башар Асад тузумига топширган бўламиз ва улар янги урушни тайёрлайдилар, янги террорчиларни вужудга келтирадилар”, деб айтган Макрон.
Мавзуга оид
11:30 / 01.10.2024
БМТ: 100 000 киши Ливандан Сурияга қочди
20:45 / 30.09.2024
Францияда Марин Ле Пен устидан суд бошланди
20:25 / 22.09.2024
Францияда узоқ муддатли сиёсий инқироздан кейин янги ҳукумат тасдиқланди
21:36 / 21.09.2024