Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Travel Workshop «The World of Leisure – 2018» форумида Фарғона вилояти туристик салоҳияти намойиш этилди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Uzbekistan International Travel Workshop «The World of Leisure – 2018» баҳорги туристик форуми ўтказилди. Форумдан мақсад Ўзбекистонда ички, кириш ва чиқиш туризмини ривожлантириш, дея хабар беради Қўмита матбуот хизмати.
Форумда Фарғона вилояти туристик саноати вакиллари фаол иштирок этишди. Улар қизиқиш билдирган компанияларни сайёҳлик мавсуми учун янги таклиф ва хизматлар билан таништиришди. Туристик компаниялар, меҳмонхоналар вакиллари, шунингдек транспорт хизматларини кўрсатувчи фирмалар вакиллари Туркия, Россия, Тожикистон ва Туркманистоннинг сайёҳлик компаниялари билан ўзаро манфаатли шартномалар тузишди.
Фарғона делегацияси иштироки натижасидаги ижобий натижалар минтақа туристик салоҳиятининг ривожланишига туртки бериши шубҳасиз.
Uzbekistan International Travel Workshop – туристик салоҳият тақдимоти, шунингдек янги ёзги дастурлар ва йўналишларни мақсад қилган хорижий ва маҳаллий туристик соҳа вакиллари ўртасида ўтказиладиган музокаралар учун бизнес-майдон.
Мавзуга оид
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
11:41 / 25.04.2026