Иқтисодиёт | 18:55 / 22.04.2018
2974
1 дақиқада ўқилади

Угандада ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан солиқ ундиришмоқчи

Уганда ҳукумати 2018 йилнинг июлида ижтимоий тармоқдан фойдаланишга солиқ киритилиши ҳақида эълон қилди. Ҳукумат йиғилган пуллар мамлакат даромадини оширади ва миллий хавфсизликка ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

"Биз мамлакат хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ва электр тармоқларини кенгайтириш учун пул излаяпмиз. Бу одамларга ижтимоий тармоқлардан кўпроқ ва тезроқ фойдаланишга ёрдам беради".

Матиа Касаийя, Уганда молия вазири

Уганда молия вазирининг маълум қилишича, солиқ WhatsApp, Twitter ёки Facebook сервислари мавжуд бўлган мамлакатлар уяли алоқа абонентларининг барчасига тааллуқли. Фойдаланувчилардан кунига 200 Уганда шиллингдан ёки ойига деярли 1 доллардан олишмоқчи.

Мамлакат ҳукумати қандай қилиб солиқ олмоқчи экани номаълум. Зеро бунинг учун мамлакатдаги ҳар бир мобил абонентни кузатишга тўғри келар эди, бу эса 23 миллиондан ортиқ киши дегани.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид