Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 КХДРда ядро қуроли бўлишига ҳеч қачон кўнмайди – Япония
Япония ташқи ишлар вазири Таро Кононинг маълум қилишича, G7 мамлакатлари Шимолий Кореяда ядро қуролини бўлишини ҳеч қачон қабул қила олмайди ва унга максимал босим ўтказишни давом эттиради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Биз ядро қуроли билан қуролланган Шимолий Кореяни ҳеч қачон қабул қилмаслик бўйича бир позицияга эгамиз», - дея айтиб ўтди Коно.
Шунингдек унинг таъкидлашича, G7 давлатлари ТИВ раҳбарлари КХДРни оммавий қирғин қуролидан воз кечишга чақирмоқда. Бунда биологик ва кимёвий қурол ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, Шимолий Корея ракеталарни, жумладан кичик ва ўрта ҳаракат радиусидагиларни ишлаб чиқиш дастуридан воз кечиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ G7 давлатлари Россияга нисбатан санкция сиёсатини давом эттириши хабар қилинганди.