Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик йигит аттракциондан йиқилиб, ҳаётдан кўз юмди
Хитойлий йигит носоз аттракциондан қулаб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Daily Mail нашри шу ҳақида хабар берди.
Воқеа Хэнань провинциясининг Сюйчан округида содир бўлди. 23 ёшли йигитнинг кутилмаганда хавфсизлик камари ечилиб кетди. Оломон аттракцион пастлаганида ундан сакрашга чақирди, бироқ йигит бунинг уддасидан чиқа олмади ва охир-оқибат аттракциондан қулади.
Жабрланувчини дарҳол шифохонага етказишди, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.
Сюйчан округи хавфсизлик хизмати вакиллари дастлабки тергов якунлари бўйича воқеа техник носозлик натижасида рўй берганини маълум қилишди.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026