Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АКТ вазирлиги ва Туркманистон алоқа вазирлиги ўртасида битим имзоланди
Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш (АКТ) вазирлиги ҳамда Туркманистон алоқа вазирлиги ўртасида икки мамлакат радиохизматлари фойдаланадиган 29,7 – 960 МГс радиочастота тизимидаги ўзлаштирилган радиочастоталарни ўзаро мувофиқлаштиришнинг техник асослари бўйича битим имзоланди. АКТ вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ҳужжат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарори асосида икки мамлакат ҳукумати ўртасидаги шу номдаги амалдаги битим доирасида тайёрланди.
Имзоланган идоралараро битим Ўзбекистон ва Туркманистон чегара ҳудудларида радиочастоталар ва радиоэлектрон воситалар (радио)нинг электромагнит мослашувини, яъни тўсиқларсиз ишлашини таъминлаш учун техник шарт-шароитларни белгилайди.
Вазирликдан маълум қилинишича, кўчма, турғун ва радиоузатиш хизматлари радиостанциялари ўзлаштирган радиочастоталарни мувофиқлаштириш икки давлат алоқа маъмуриятлари томонидан тасдиқланган техник параметрлар ва шартлар асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026