Тошкент шаҳрида Buka Boxing Sportswear компаниясига тегишли илк бренд дўкони ўз фаолиятини бошлади. Барча спорт мухлисларига яхши таниш бўлиб улгурган миллий спорт бренди - Buka фирма дўконида спорт якка кураш анжом ва либослари, машғулот кийимлари, югуриш ва жанг формалари сифат ва қулайликни истаган барча учун тақдим этилади.


“Биз шу пайтгача тўрт ҳудудда - Тошкент, Андижон, Термиз ва Қозоғистон Республикасининг Олма-Ота шаҳрида френчайзинг дўконларимизнинг фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйдик. Тез орада Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ҳам Buka бренди остидаги дўконларни очишни режалаштирганмиз”, дейди компания директори Отабек Анваров.
Компания директорининг таъкидлашича, Тошкент шаҳри марказида очилган флагман дўконни ишга тушириш учун катта тайёргарлик амалга оширилган.
“Ўйлаймизки, бу ердаги танлов хилма-хиллиги профессионал спортчидан тортиб, соғлом турмуш тарзини танлаган барчани бирдек ўзига ром этади”, деб қўшимча қилади у.




Buka бренди остида ишлаб чиқарилаётган спорт либослари 2017 йилдан буён Ўзбекистон номи билан жаҳон ареналарида катта ғалабаларга эришди. Бренд ўзбек боксчиларидан ташкил топган Uzbek Tigers жамоаси шунингдек, Ўзбекистон Бокс федерацияси, Ўзбекистон Самбо федерацияси, Ўзбекистон Ҳаваскор ва профессионал Кикбоксинг федерацияси, Ўзбекистон Таэквандо федерациясига расман техник ҳомий сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Компания спортчиларга барча зарурий анжом ва либосларни етказиб беради.

























